“СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ”
Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида "Сиёсий-маърифат соат" нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди.
"Сиёсий-маърифат соати" да туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирок этди.
"Сиёсий-маърифат соати"да қуйидаги масалаларда маърузалар тингланди:
✅ Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида;
✅ Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари;
✅ Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари;
✅ 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш контсептсиясининг мазмун ва моҳияти;
✅ Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари.