"Ҳарбий ватанпарварлик фестивали" ташкил этилди.
Туман туман ҳокимлиги, Мудофаа бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, ёшлар иттифоқи, ва маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда "Ҳарбий ватанпарварлик фестивали" ташкил этилди.
Фестивал доирасида туман ёшлари жалб этилиб, уларга туман Мудофаа бўлими ҳамда "Ватанпарвар" ташкилотининг ходимлари томонидан милтиқдан ўқ отиш, афтоматни йиғиш-териш машқлари бажарилди, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари махус кийимларини кийган ҳолда ёнғинни бартараф этиш бўйича амалиётларини бажаришди, тиббиёт бирлашмаси томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича жиҳозланган автомашиналарида биринчи тез ёрдам кўрсатиш машқларини намойиш этишди.
Тадбир давомида туман ёшларининг 130 нафари фаол иштирок этиб, ўтказилган амалий машқларда ва савол-жавоб музокараларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.