Кексалар маслаҳат гуруҳлари жамоатчилик назорати таянчи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятларга ташрифи давомида маҳаллалар фаолиятини самарали ташкил этишда бир қатор устивор вазифалар белгилаб берган эди. Ушбу вазифаларни ижросини таьминлаш максадида бугун Бойсун тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими биносида Бойсун туманида нуронийлар жамоати Кенгашлари ҳамда маҳаллалардаги “Кексалар маслахати гуруҳлари ишини фаоллаштириш”, "Бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” ғояси асосида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарда туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи С.Жўрақулова, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Э.Тошбоев, Республика Маьнавият ва маьрифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, С.Газиева, туман Пенсия жамғармаси бошлиғи ўринбосари У. Ҳамроевлар кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқдилар.
Ўқув семинари иштирокчилари томонидан берилган савол жавобларга мутасаддилар томонидан жавоблар ва тушунтиришлар бериб ўтилди.