“Она тили ва адабиёт фанларини ўқитилишида рақамли таълим муҳити яъни ахборот технологияларидан фойдаланиш йўли” шиори остида вилоят илмий амалий семинари бўлиб ўтди.
Бойсун туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармасининг иш режасида белгиланган “Она тили ва адабиёт фанларини ўқитилишида рақамли таълим муҳити яъни ахборот технологияларидан фойдаланиш йўли” шиори остида вилоят илмий амалий семинари бўлиб ўтди.
Ушбу илмий амалий семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси она тили ва адабиёт методисти Матлуба Саъдиева, туман халқ таълими бўлими она тили ва адабиёт методисти Гулбаҳор Қурбонова ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинарда умумтаълим мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари маҳорат дарслари ўтишди.