Бойсун туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келиши кузатилди

Бирлашган ёвни қайтарар..Бойсун туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келиши кузатилди

Жорий йилнинг 11 май куни Бойсун туманида қаттиқ ёғингарчилик сабабли бир неча ҳудудларда сел келиши кузатилди. 

Жумладан Бойсун туманидаги Авлод маҳалласида ҳам кучли сел келиб натижада катта тош ва дарахт илдизларини олиб келган. 

12 май куни туман ҳокими, туман прокурори, депутатлар мудофаа бўлими бошлиғи, миллий гвардия бўлими,  фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида сел йўлини тозалаш ишлари олиб борилди. 

Туман раҳбарларининг иш жараёнларини кузатган халқ сел йўлларини тозалаш ишларига кўмаклашди.

Доно халқимиз бежизга айтишмаган бирлашган ёвни қайтарар деб зеро халқимиз бирор бир заҳматли ишда ёрдам кўрсатишни анъанавий қадриятларимиздан бири бўлиб келаётганини кўриш мумкин.