ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ УЧУН “КИТОБХОН ЎҚУВЧИ“ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Бойсун туманидаги 6-умумтаълим мактабида "Туман ҳокими кубоги" учун "Китобхон ўқувчи" ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонлик кечаси ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман  бўлинмаси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгаши, туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамда туман Халқ таълим бўлими ҳамкорликда ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар китоб ва китобхонлик маданиятини ошириш, ўзбек адабиёти вакилларининг дурдона асарларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшларни китобга ошно бўлиб камол топишлари учун тизимли ишларни бундан кейин ҳам амалга ошириш лозимлиги борасида фикр юритишди.

Ўзгача руҳда ўтган тадбир давомида  ўқувчи ёшлар томонидан ХХ аср ўзбек адабиёти намоёндаларининг дурдона асарлари юзасидан тайёрланган саҳна кўринишлари, монологлар ижро этилди, куй-қўшиқларга ҳамоҳанг  жозибадор рақслар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.