“БИЗ МАҲАЛЛАМИЗНИ ОБОД ҚИЛАМИЗ”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Бойсун туманидаги Газа, Шўрсой, Мустақиллик, Даштиғоз маҳаллаларида “Биз маҳалламизни обод қиламиз” шиори остида ободонлаштириш ишларига старт берилди.
Вилоят Автойўллар бошқармаси, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ташаббуси билан 4 та либхер, 2 та грейдер, 22 та махсус юк ташувчи автомашиналар хизмат кўрсатувчи барча ташкилотлар ва корхоналар иштирокида жами 10 км га яқин ички кўчаларга шағал ётқизилиб, таъмирталаб электр симёғочлари янгисига алмаштирилди.