Спортни сев, спорт билан яша

Барчамизга маълумки хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Аёлларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг орзу-умидини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан кенг имконятлар яратилганлиги айни ҳақиқат. Анашу мақсадда жойларда бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида аёллар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Халқ таълими бўлими, туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳамда мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган ушбу спорт мусобақасида мактабнинг аёл ўқитувчилари фаол қатнашдилар.

Белгиланган тартибга кўра спортнинг волейбол ва қувноқ стартлар тури бўйича беллашдилар. Мазкур беллашувда спортчи-ўқитувчилардан Д.Раҳимова, Р.Саидова, С.Ҳакимова, Н.Холиқова ва бошқалар ўзларини маҳоратларини намоён этиб, ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.