Бойсун туманида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 06-майь куни Бойсун тумани прокурори секторида, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Солиқ инспекцияси, Бандликга кўмаклашиш маркази, Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ишлаш истагини билдирган фуқаролар, касбга ўқиш истаги бор фуқаролар ва ва хақ тўланадиган жамоат ишларига коллеж битирувчилари, вояга етмаган ёшлар, қуролли кучлар захирасига бўшатилганлар, авф муносабати билан жазодан озод қилинганлар, иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ушбу ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 40 та корхона ва ташкилотлар 394 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркада 85 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб шундан 56 нафари ёшлар, 29 нафар аёлларни ташкил этди. Ушбу бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида 16 нафар фуқароларга доимий иш билан таъминланди.
Касбга ўқиш истагини билдирган 4 нафар аёллар ва 15 нафар ёшлар, жами 19 нафар ишсизлар касбга ўқишга йўналтирилди. Хақ тўланадиган жамоат шларига 15 нафар фуқаролар жалб этилди. Шулардан 15- нафари ёшларни ташкил этади, қолган 35- нафар ишсизларга меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди.