СПОРТНИ СЕВ СПОРТ БИЛАН ЯША
СПОРТНИ СЕВ СПОРТ БИЛАН ЯША
Жорий йилнинг 13-март куни Бойсун туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт Бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, ҳамда вилоят стол теннис федерацияси ҳамкорлигида спортнинг стол тенниси тури бўйича 2006-2010 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар, 2003-2005 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида Сурхондарё вилояти кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада, ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар 1-2-3 даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.