Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ  томонидан Бойсун тумани фуқаролари учун тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида оммавий фуқаролар қабули ўтказилди.

СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ҳамда вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ  томонидан Бойсун тумани фуқаролари учун тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида оммавий фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Судьялар олий кенгаши, вилоят ҳокими, вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишди.

Оммавий қабул жараёнида  фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатлар тингланди ,  бу борадаги долзарб муаммолар ўрганилиб,  уларни ҳал қилиш масалалари кўрилди.

Бундан ташқари қабул жараёнида вилоят ҳокими Тўра Боболовга фуқаролар томонидан уй жой, ер ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, уй жойини таъмирлаш, иш билан таъминлаш каби мурожаатлар шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб тегишли чоралар белгиланди ҳамда мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.