Инвестор Бойсунда 10 000 гектар плантация учун ерга коврак етиштиради

Инвестор Бойсунда 10 000 гектар плантация учун ерга коврак етиштиради

Бойсун тумани раҳбарлари «SAID BARAKA SHIFO NUR» қўшма корхонаси билан янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказди.

«SAID BARAKA SHIFO NUR» қўшма корхонаси билан келишувга эришилса, Бойсун тумани ҳудудида аввалдан табиий коврак ўсиб келаётган тупроқ иқлим шароитига мос келадиган ердан 10 000 гектар плантация учун ер ажратиб берилади. Инвесторлар 2021-2023 йиллар ичида 20 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция маблағи киритади.

Шунингдек, Бойсун туманида ферула смоласини чуқур қайта ишлайдиган ва халқаро стандартларга асосан қадоқлаб, экспортини амалга оширадиган завод қурилишини амалга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Ушбу лойиҳа амалга оширилса, 500 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Бундан олдин, Афғонистонлик инвестор 70 гектар ерда коврак етиштиргани, 800 минг доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилгани ҳақида хабар берилган эди.