Янги йил совғалари улашилди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Янги йил байрами муносабати билан давлат фуқаролик хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида тантанали тадбир ўтказилди. Шунингдек, Термиз шаҳри ва туманлар студияларида ҳам ҳудудларда самарали фаолият юритаётган давлат хизматчилари видеоконфренсалоқа орқали иштирок этишди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов барчани кириб келаётган 2025-йил билан табриклаб, тугаб бораётган йилда самарали фаолият юритаётган ташкилот ва идоралар ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир якунида 2024-йил давомида астойдил меҳнат қилган, соҳа ривожи учун катта хисса қўшган бир гуруҳ Бойсун туманидаги давлат хизматчиларига янги йил совғалари улашилди.