Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
Тадбирлар / 2021-04-23

САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ

Бугун Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев, туман прокурори М.Ҳайитов ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида туман прокурори секторига қарашли Тўда маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр қабулда фуқаролар томонидан аёллар бандлигини таъминлаш, мактабгача таълим ташилоти қуриш, тиббий  ёрдам, йўл таъмири, ичимлик суви, ер ва уй жой қуриш масалаларида мурожаатлар бўлиб, туман ҳокими, ҳамда туман прокурори томонидан ушбу масалалар ўрганилиб шу жойнинг ўзида ўз ечимини топди, вақт талаб қилинадиган мурожаатлар жойида бориб ўрганилди ҳамда қисқа муддатларда ушбу мурожаатлар ечимини топиш юзасидан тегишлилиги бўйича ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди.

Бундан ташқари Тўда маҳалласида аёллар ва хотин қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?