Бугун Бойсун тумани Инкобод маҳалласи омонхона қишлоғида “Омонхона “Туризм қишлоғи” мақомига эга бўлади ” мавзусида медиатур ташкил этилди.
Ушбу медиатур давомида, матбуот ходимлари, журналистлар, секторлар ходимлари, ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Туризмни ривожлантириш Сурхандарё вилояти ҳудудий бошқарманинг Бойсун тумани вакили Н.Пардаев томонидан “Омонхона “Туризм қишлоғи” мақомига эга бўлади ” мавзусида олиб борилаётган ишлар юзасидан маърузаси эшитилди.
Медиатур давомида матбуот ходимлари, журналистлар ҳамда жамоатчилик вакилларининг саволларига масъуллар томонидан жавоб берилиб, улар томонидан билдирилган таклифлар инобаатга олинди ҳамда тегишли чоралар белгиланиши юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025