Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Тадбирлар / 2021-03-02

Бугун Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Фуқаролар қабулида 70 нафарга яқин фуқаролар уй жой билан таъминлаш, иш билан таъминлаш, нафақа пули тайинлаш, тадбиркорлик қилиш учун банк кредитлари олиш каби мурожаатлар билан қатнашди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар рўйхатга олиниб эшитилди ва шу жойнинг ўзида ечими топадиган мурожаатлар мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилиб ўрганиш талаб этилган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши маълум қилинди.

 

 

  • Ҳозир сайтда
  • 140 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?