"Ҳуқуқий-маърифий билимдон" республика ижодий танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ўтказилди
Бугун Сурхондарё вилоят "Баркамол авлод" болалар мактабида бўлиб ўтган танловда шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоалари иштирок этишди.
Зукко ва билимдон ёшлар белгиланган 3 та шарт асосида ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказишди. Мавзуга доир саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин - Музработ туман 8-ИДУМ
2-ўрин - Қизириқ туман 36-мактаб
3-ўрин - Бойсун туман 5-мактаб жамоасига насиб этди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025