Кўча-кўй ва хонадонларни тоза-озода, саранжом-саришта сақлаш, турли дарахт ва гул кўчатлари экиб, теварак атрофни кўкаламзорлаштириш халқимизга хос юксак фазилатдир.
Табиат мусаффолигини асраш, уни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ҳаётий вазифамиз саналади. Айниқса, ёш авлодда она табиатга ҳурмат, унинг бебаҳо неъматларини ардоқлаш туйғусини ошириш орқали экологик маданиятни, тозаликка риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга эришамиз. Бу эса инсон саломатлиги ва узоқ умр кўришида асосий омилдир.
Бугун эрта тонгдан Бойсун туманида “маҳаллалар еттилиги”, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида туман марказини, маҳаллалар ҳудудини тоза-озода, саранжом-саришта сақлаш борасидаги ишларга старт берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025