Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш, ҳудудларнинг табиий-хом ашё, ер-сув, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ва шунинг асосида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш мақсадида:
вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмалари 1, 1а, 2, 2а — 2г-иловаларига* мувофиқ;
маҳаллий ижроия ҳокимият давлат органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 3, 3а — 3г-иловаларига* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3г-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сонли «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритсин, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 февраль,
ПҚ-2497-сон
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025