Бойсун тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ф.Муртазоев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 1-сонли қарорининг мазмун, моҳияти ва белгилаб берилган вазифалари тушунтирилиб, семинар тренинг ўтказилди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман Адлия бўлими бошлиғи, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, солиқ инспекторлари, ижтимоий ходимлар, ички ишлар ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида 2025-йилнинг 1-чораги учун ҳар бир маҳалла кесимида йўл хариталари ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳар ой якунида криминоген вазияти оғир ва жиноят содир этилган маҳаллаларда амалга оширилган ишлар ва натижалар юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилиши, ушбу қарорнинг ижросига масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбар ва ходимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралар кўриб борилиши тўғрисида йўриқномалар бериб ўтилди.
Шунингдек, Туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан Президентнинг ушбу ПҚ 1-сонли қарорининг мазмун, моҳияти, белгилаб берилган устувор вазифалари юзасидан кенг тушунчалар берилиб, келгусида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “E-ijtimoiy profilaktika”, “E-ma’muriy ish” ахборот тизимларини амалиётга кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025