Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан давлат хизматчилари саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ташаббуснинг асосий мақсади – давлат хизматчиларининг соғлиғини мустаҳкамлаб, уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда халққа сифатли ва самарали хизмат кўрсатишини таъминлашдир.
Бугун, Бойсун тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари, ҳоким ўринбосарлари туман марказий поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида хизматчиларнинг умумий саломатлик ҳолати, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташаббус доирасида давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда саломатликни сақлаш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича зарур тавсиялар берилиб, даволаш жараёнлари ўтказилади.
Давлат хизматчилари саломатлиги – барқарор тараққиётнинг муҳим пойдеворидир!
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025