Айни кунларда кўҳна Бойсун туманининг Бибиширин маҳалласида бунёд этилган туризм комплексида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.
Бугун фестивалнинг иккинчи кунида асосий тадбирлар бошланди. Шу муносабат билан хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерларга халқаро фестивалнинг етти кунлик дастуридан ўрин олган тадбирлар, уларнинг бўлиб ўтиш вақтлари, жойлари ҳамда бошқа ташкилий масалалар юзасидан маълумот бериш мақсадида фестивал матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди.
Медиа тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Шухрат Нормуродов ҳамда АОКА вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев иштирок этди.
Мутасаддилар анжуман иштирокчиларига фестивал доирасидаги тадбирлар юзасидан маълумот берди. Журналист ва блогерларнинг саволларига жавоблар берилди ҳамда уларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.
Маълумот учун, “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалида 10 дан ортиқ хорижий ОАВ ва интернет нашрлари вакиллари иштирок этмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025