Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя. Бу борада жойларда ўтказилаётган одамлар билан очиқ, самимий мулоқотлар таъсирчан механизмга айланиб улгурди.
Фуқаролар мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятли вазифаси ҳисобланади.
Бугун Бойсун тумани марказидан 60 км олис ҳудудда жойлашган “Юқори Мачай” маҳалласида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, мутасадди ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар. Қабул жараёнида ҳар бир мурожаатлар алоқадор масъуллар иштирокида кўриб чиқилди ва мурожаатларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши белгиланди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025