Президент Ш.Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида 5-сектор - Маънавият секторини ташкил этиш борасида қатор топшириқларини бериб ўтди.
Мазкур топириқлар ижросини таъминлаш мақаадида Сурхондарё тажрибаси асосида 5-сектор фаолиятини ташкил этиш борасида барча туманларда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, Бойсун туманида 5-сектор фаолиятини ташкил этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан Бойсун туман Маънавият ва маърифат Кенгаш йиғилиши ташкил этилди.
Кенгаш йиғилишида тумандаги ташкилот ва идораларнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, Мактаб директорлари, Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этишди.
Туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Б.Шукуров томонидан 5-секторни ташкил этиш, соҳа самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025