Ўқув-семинар
Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар
ташкил этилди.
Унда ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик, улар фаолияти самарадорлигини ошириш, медиа макондаги турли танқидий ҳолатлар, маълумотлар ва фикр-мулоҳазаларга ҳаққоний ва тезкор муносабат билдириш, ташкилот имижини мустаҳкамлаш, ОАВ билан самарали ҳамкорлик, ҳудудий медиа-режалар ижроси каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Семинарда билдирган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар асосида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.