Воҳамиз бўйлаб “Обод макон – мусафо ҳаёт” экологик акцияси ўтказилмоқда
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Сурхон воҳасини чиқиндидан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида “Обод макон – мусафо ҳаёт” экологик акциясига старт берилган эди. Акциянинг биринчи ҳафтасида Бойсун туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги кўчалар, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда маҳаллаларда шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида ободонлаштириш ишларини олиб борилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025