Аввалроқ хабар қилганимиздек Бойсун тумани Мустақиллик ва Боғиболо маҳалласидан ўтувчи Д-159 мм газ қувури ёрилиши натижасида газ сизиб чиқиши аниқланган. Ушбу аниқланган камчиликни бартараф этиш мақсадида 2023-йилнинг 12- январ куни соат 8:00 дан 10:00 га қадар тумандаги Мустақиллик, Оби, Пойгабоши, Косиблар, Боғиболо, Тузбозор, Чорчинор, Бибиширин маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли вақтинчалик аҳоли хонадонларига табиий газни етказиб бериш тўхтатилган эди.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Бойсунтумангаз” газ бўлими ходимлари томонидан газ қувури ёрилиши ишлари бартараф этилиб, аҳоли хонадонларига табиий газни етказиб бериш таъминланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025