Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2022-йил 8-июндаги 88-сонли баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 8-бандида ҳар бир ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–561-сон Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти бўйича тегишли мутахассислар билан ўқув-семинари ташкил этиш белгиланган.
Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман Адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, туман ИИБ, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда хотин қизлар фаоллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарда Қонунининг аҳамияти, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан уларнинг сабабларини шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мавзуларида тушунчалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025