Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй жой таъмири, коммунал соҳа, ичимлик суви, тиббиёт, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам масалаларида мурожаатлари ўрганилди.
Шунингдек вақт талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши тушунтирилиб, назоратга олинди. Суд билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025