Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан ичимлик суви, томорқа суви, коммунал хизматлар, иш билан таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар масалаларида мурожаатлар билдирилди.
Мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 11 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилган бўлса 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойига бориб ўрганилиб қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши чоралари кўрилди ҳамда назоратга олинди.
Шунингдек қабул давомида 4 нафар фуқарога суд масаласида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025