Бугун, Бойсун туманидаги Пасурхи маҳалласида Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов ҳамда туман сектор раҳбарлари ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинлигини янада мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025