Бойсун тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов бошчилигидаги масъуллар томонидан ташкил этилган навбатдаги Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шунингдек учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Х.Хўжамқулов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
«Конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир» — Конституция давлатимиз ва жамиятимизнинг нафақат бугунги қиёфаси, ҳаёт тарзи, балки келажагини, эзгу мақсадларимизнинг ҳуқуқий замин ва пойдеворини белгилаб берувчи ҳужжатдир.
Унда белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш, юртимизда тинч, эркин ва обод ҳаёт барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида муттасил иш олиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, жамиятда, ҳар қайси оила ва фуқаро ҳаётида қандай ижобий ўзгаришлар содир бўлаётган бўлса, буларнинг барчаси Конституциямизда белгилаб қўйилган талаб ва қоидаларнинг ҳаётимиздаги амалий ифодаси, десак янглишмаймиз.
Давра суҳбатида иштирокчиларга Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган мақсад, аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларнинг Конституциявий комиссияда кўриб чиқилиши, қабул қилиниши бўйича олиб борилган ишлар, амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида тушунчалар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025