Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ҳазратқул Хўжамқулов ва Аъзамжон Тўлабоев иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман Кенгаш котибияти мудири, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги МФЙ раислари ва хотин қизлар фаоллари иштирок этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўтган учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва зарурати ҳақида маʼлумотлар берилди. Бош Қонунга киритилган ўзгаришлар кенг муҳокама қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025