Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими, туман туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан тиббиёт масаласи, уй жой кадастр масаласи, коммунал хизматлар, қурилиш, иш билан таъминлаш кредит масалаларида мурожаатлар билдирилди.
Мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши чоралари кўрилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда узоқ муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025