Жорий йилнинг 11 апрел куни Бойсун туманидаги кўп тармоқли техникумида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу техникумда узоқ ҳудуддан келиб таълим олувчи ўқувчиларнинг шарт-шароитлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тўгараклар, спорт тадбирлари ҳақида танишилди.
Самимий тарзда ўтган давра суҳбатида ўқувчилар томонидан ўқиган адабиётлари, ёд олган шеърлари, жонли ижрода куйланган қўшиқлар давра суҳбатига ўзгача кайфият бағишлади.
Давра суҳбати якунига етгач раҳбарлар ва ўқувчи ёшлар ўртасида спорт тадбирлари давом этди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025