Жорий йилнинг 7-апрел куни тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу учрашувда ёшлар раҳбарлар билан самимий суҳбат қилиб, ўзлари учун маҳорат дарслари олишга муваффақ бўлишди.
Шунингдек ёшлар томонидан куй қўшиқлар, шеърлар ҳамда раҳбарлар билан биргаликда спорт ўйинларида иштирок этишди.
Бир сўз билан айтганда ўқувчи ёшлар учун ташкил этилган бундай учрашувлар ҳақиқий мотиватсия, ҳақиқий маҳорат дарсларига айланмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025