Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Бугунги “сиёсий-маʻрифат соати”да туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш (2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналиши мазмун-моҳияти), оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025