Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими, туман прокурори, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 45 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, йўл, тоза ва оқава сув ўтказилишида, имтиёзли кредит масаласида, ишга жойлашиш ҳамда моддий тарафдан қўллаб-қувватланиш тиббий хизмат кўрсатиш, табиий газ тармоғига уланиш, кадастр ва уй жой масаласида мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими томонидан барча мурожаатлар батафсил ўрганилиб, мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан чоралар белгиланди, муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025