Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлар яратилмоқда.
Жорий йилнинг 10 феврал куни Бойсун тумани Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи Мустафоқулов Мусулмон ҳамда Косиблар маҳалласида яшовчи Қаххоров Нуралининг мурожаатидан келиб чиқиб, туман ҳокими, туман тиббиёт бирлашмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ушбу фуқароларга Автоматик тарзда бошқариладиган ногиронлик аравачаси топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025