2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилди.
Бойсун туманида ҳам 39 та маҳаллага ҳоким ёрдамчилари тайинланган эди. Бугун туман ҳокими А.Жўраев ҳоким ёрдамчиларига сўнги русумдаги компютер жамланмаларини топширди.
Албатта, Халқимизда “Иш қуролинг соз бўлса – машаққатинг оз бўлур”, деган нақл бор. Энди замонавий компютер жамланмаларини олган ҳоким ёрдамчилариниг иш фаолиятида унум, самара бўлади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025