Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.
Бугунги “Сиёсий-маърифат соати”да Бойсун тумани ҳокимлигининг аппарат ходимлари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари фаол иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025