Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида “Бойсун туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар." тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Нормаматов, оммавий ахборот воситалари ходимлари,ижтимоий тармоқ фаоллари ва журналистлар иштирок этишди.

Бойсун туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар..

2021 йил давомида “Темир дафтар”га жами 176 та оила, 688 нафар оила аъзолари ва 184

нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари киритилган эди.

“Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди:

- 29 та оилаларга 30,5 млн. сўмлик 29 та инкубаторлар;

- 3 та оилага 1,5 сотих ер майдонига 11,1 млн. сўмлик иссиқхоналар;

- 4 та оилага уй-жойини таъмирлаш учун “Саховт ва кўмак” жамғармасидан 90,3 млн. сўм ҳамда ҳомийлар томонидан 2 та оилага 57 млн. сўм моддий ёрдам;

- 10 та оиланинг олий таълим муассасасида ўқиётган фарзандларининг 54,6 млн. сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди;

- 100 та оилага 20 бошдан 32 млн. сўмлик паррандалар;

- 39 нафар фуқароларга даволаниш учун 138,5 млн. сўм моддий ёрдамлар берилди;

- 9 та оилага 45,5 млн. сўмлик пул кўринишидаги ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ва бошқа ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бугунги кунга қадар тумандаги 16 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 592 та оилага жами 10 300 бош паррандалар тарқатилди.

Шунингдек, тумандаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турурвчи оилаларнинг 74 нафар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандларини оромгоҳларда дам олиши учун 63 млн. сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сонли қарорига асосан, тумандаги жами 434 та эҳтиёжманд оилаларнинг 18 ёшгача бўлган 1089 нафар фарзандларига ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 544 млн. 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-56-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бойсун туманида 2021 йил давомида “Темир дафтар”да бўлган 157 та оилага 125,6 млн. сўм, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотган 571 та оилага ва 18 ёшгача болалари учун ногиронлик нафақаси олувчи 666 та, жами 1237 та оилага Пенсия жамғармаси томонидан 989,6 млн. сўм бир марталик пул маблағлари берилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар”да 44 та оила, 143 нафар оила аъзолари ҳамда 15 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари қолмоқда. Ушбу фуқаролар 2022 йилда доимий иш билан таъминланиб, “Темир дафтар”дан чиқарилади.

Бундан ташқари, туманда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йил давомида 850 нафар фуқароларга даволаниши, операция ҳаражатлари, конракт тўловлари, уй-жой таъмири, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой қарздорликларини сўндириш, кам таъминланган оила фарзандларининг СЧР тўловлари, “Мунчоқ” МФЙ ҳудудидаги сув иншшотлари қуриш учун, парранда ва асбоб-ускуналари билан таъминлаш ва бошқа моддий ёрдамлар учун умумий 1 млрд. 200 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди.

Давлат маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқаролар, камбағал оила аъзоларига уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун берилаётган моддий ёрдам ва субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий контракт тизимини жорий этиш бўйича.

Бугунги кунга қадар 101 нафар ишсиз фуқароларга 244,2 млн.сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 986 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилиниб, уларга 912,4 млн.сўм маблағлар тўлаб берилди.

18 нафар ишсиз оилаларга шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 47,3 млн.сўм Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия маблағлари ажратиб

берилди.

Шундан, - суғориш воситалари, уруғлар ва кўчатлар ҳарид қилиш учун 15 нафар фуқарога 36,5 млн.сўм берилди.

-енгил канструксияли иссиқхона қуриш учун 3 нафар фуқарога 10,3 млн сўм берилди.

1 нафар ишсиз фуқарони хунармандлар уюшмасига аъзолик бадали учун 490 инг.сўм

субсидиялар ажратилди.

Давлат маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқаролар хар томонлама қўллаб қуватлаш учун ижтимоий контракт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил якунига қадар 112 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. Бунинг учун Бандликка кўмаклашиш ва жамоат ишлари жамғармасига 113,3 млн млрд. сўм маблағ ажратилди.

Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўламини янада кенгайтириш бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6186-сон Фармонига асосан Бойсун туманида 72 квартирали кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган.

Туманда 2021 йил учун жами 88 та субсидия учун ижобий хабарнома берилган

бўлиб, 35 таси шахар жойларда, 43 таси қишлоқ жойларда тўланадиган куп квартирали уй жойлар учун тўланадиган субсидиялар учун 10 таси якка тартибдаги уй жой қуриш хамда реконструксия қилиш учун ажратилди.

Шунингдек, туманда 2021 йилда “Қишлоқ қурилиш инвест ИК” МЧЖ иштирокида 5 қаватли

30 та хонадон қурилиши режалаштирилган бўлиб, тўлиқ фуқаролар рўйхати шакиллантирилиб, бошланғич тўловлари тўланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сонли Фармони билан Бойсун туманидаги “Мустақиллиқ” МФЙ ҳудудида 7,7 гектар ер майдонига “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши белгиланди.

Ушбу массивда 2022-2026 йилларда 640 та хонадонга эга 32 та уйлар, хусусан 2022 йилда 200 хонадонли 10 та уй-жой қурилади, массивлар муҳандислик тармоқлари билан

таъминланади Пенсия таъминоти бўйича Бойсун туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ҳисобида ҳозирги кунда жами 13 минг 648 нафар пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар мавжуд. Жумладан:

- Ёшга доир пенсия олувчилар - 8406 нафар;

- Ногиронлик пенсия олувчилар - 1882 нафар;

- Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар

- 782 нафар;

- Ижтимоий нафақаси олувчилар - 2578 нафарни ташкил этади.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 1124 нафар фуқароларга янгидан пенсия ва

нафақалар тайинланган бўлиб, жумладан:

-  Ёшга доир пенсия олувчилар - 502 нафар;

-  Ногиронлик пенсия олувчилар - 98 нафар;

-  Боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчилар - 65 нафар;

-  Ижтимоий нафақа олувчилар - 309 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида хар хил сабаблрга кўра 1876 нафар пенсия ва нафақа олувчилар ҳисобдан чиқарилган. Жумладан, 435 нафар фуқаролар

вафоти муносабати билан, 1441 нафар фуқаронинг ногиронлик ва боқувчисини

йўқотганлик муддатлари тугаши натижасида ҳисобдан чикарилган.

Ҳозирги кунда ушбу пенсия ва нафақалар учун хар ойда ўртача 11 млрд. 529 млн. сўм маблағ харажат қилиниб келинмокда.

Бойсун туман бюджетдан ташқари, Пенсия жамғармаси бўлимида хам тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан фуқароларнинг Ижтимоий нафақалар бўйича тақдим этган аризалари босқичма - босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган холда кўриб чикилмокда.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнидан 23 887 нафар фуқародан Ижтимоий нафақалар

бўйича аризалар қабул қилиниб, ахборот тизимига киритилган ва шундан 11 878 нафар фуқароларга ижтимоий нафақалар тайинланиб берилган.

Шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларини қизиқтирган саволларига жавоб берилди ҳамда улар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинди.

 

  • Ҳозир сайтда
  • 135 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?