Айни вақтда Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбариятининг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
Сайёр қабул доирасида фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига оид келиб тушаётган саволларига қонун доирасида мутасаддилар томонидан ўрганилиб жавоб берилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир.Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025