Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун тумани "Олмазор" кўчасида умумий узунлиги 3,2 км бўлган саломатлик йўлаги қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ушбу йўлакча пиёдалар ва ногиронлар ҳамда велосипедлар ҳаракатланишига мўлжалланган.
Мазкур пиёдалар йўлакчасини 132 та 150 КВА ёритиш чироғи ва кичкина устун, 132 та 100 КВА ёритиш чироғи ва катта устунлар ёритиб туради.
Қурилиш ишлари тумандаги «Бойсун курувчи" МЧЖ томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 5301,4 млн. сўмни ташкил қилади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025