Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, мурувват ва меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган.
Бугун Бойсун туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан 22 декабр касб байрами муносбати билан, ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайр саҳоват кўмаги кўрсатилди.
Байрам кунларида эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг турмуш ташвишларини енгиллатиш завол топмас одатларимиздан саналади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025