Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг жума кунлари доимий равишда ўтказиб келинаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соатининг навбатдаги сони бўлиб ўтди.
Ушбу “Сиёсий-маърифат соати” да Бойсун тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари, алоқадор туман ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ёшлар форуми – 2021, давлат хизматчиларининг этикаси мавзуларига тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025