Бугун Бойсун тумани “Шаршара” истироҳат дам олиш масканида узоқ йиллар Ички ишлар тизимида самарали фаолият юритган, бугунги кунда пенсия ёшида неваралар ардоғида бўлган фахрий ходимлар муносиб тақдирландилар.
Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқарма бошлиғининг ўринбосари Полковник К.Гаппаров тизимда фаолият юритган Ички ишлар фахрийларини самимий табриклаб, ёш ходимларга ўрнак сифатида ушбу фахрий ходимларни йўлларидан давом этишлари ҳамда юртимиз осойишталиги, тинчлиги учун доим ҳаракатда бўлиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида самарали меҳнатлари ҳамда садоқатли хизматлари учун фахрий Ички ишлар ходими Ж.Рахмоновга “Ички ишлар органи фахрий ходими” кўкрак нишони ва бир гуруҳ фахрий ходимларга эсдалик совғалари топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025