Сайёр қабулда ушбу маҳалла фуқаролари ва ҳудудда жойлайлашган мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан мурожаатлар бўлди. Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал қилинди.
Фуқаролар томонидан мурожаатларнинг асосий қисми фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, ҳудуддаги таълим ташкилотида олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни сифатини янада такомиллаштириш, мавжуд мактабгача таълим ташкилотида қўшимча бино қуриш ва ҳудудда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш масалалари бўйича берилди.
Бундан ташқари фуқароларга фурсатдан фойдаланиб Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди ва мазкур маҳалладан 2 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025