Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Фуқаролар қабули

Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

 Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. 

 Қабулда, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 Фуқаролар томонидан кадастр, ички йўллар таъмири, электр энергияси, газ, даволаниш учун йўлланма, уй жой масаласи, иш билан таъминлаш, ёшлар масаласи ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар Сешанба куни бўлиб ўтади.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?