Президентимиз томонидан 2025-йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилгани Янги Ўзбекистонда она табиатни асраб-авайлаб, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яна бир ифодаси бўлди.
Бойсун туманидаги белгиланган ҳудудлар ва ташкилот муассасаларида дарахт ниҳолларини ўтқазиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириб, агротехник талаб асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бугун тумандаги Чилонзор маҳалласидан ўтувчи М39 автомобил йўли ёқасида туман ҳокими Баҳодир Шукуров бошчилигида маҳалла фуқаролари, нуронийлар, ёшлар, Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ходимлари, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда раҳбар ходимлар иштирокида 1000 тупга яқин арча кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.
Автомобил қатновчи йўлларда яшил боғларни ташкил этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, манзарали кўчатларни экишдан асосий мақсад автомобилларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва ҳаво мусаффолигини таъминлаш кўзда тутилган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025